Олма-Ота - Тошкент трассасида юз берган ЙТҲда 11 киши қурбон бўлди
Қозоғистоннинг Олма-Ота-Тошкент йўлида автобусни ағдариб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Қозоғистон ИИВ хизматига кўра, мамлакат трассалардан бирида йўловчи автобус ағдарилиб кетди, 11 киши ҳалок бўлди, яна 29 нафари жароҳатланди деб хабар қилди.
Авария тонг саҳар бешда Жамбил вилояти Кўрдай туманида юз берган. Олма-Ота - Тошкент трассасининг 181-километрида Toyota Camry автомобили йўл ёқасида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. Машина кетидан келаётган ҳайдовчи авария олдини олишга уринган, аммо оқибатда автобус ағдарилиб кетган.
Саккиз киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган, яна уч нафари касалхонада вафот этган.
-
Шошилинч! Қозоғистонда 36 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди
-
Қозоғистон консули: поезд билан тўқнашган автобус буюртма автобус бўлган