Россияниннг Ўрта Осиёдаги ҳарбий базалари жанговар тайёргарлиги оширилади
Афғонистон шимолидан жангариларнинг Марказий Осиёдаги иттифоқчилари ҳудудига кириб келишининг олдини олиш учун Россия мудофаа вазирлиги ўзининг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари жанговар тайёргарлигини ошириш қарорига келган.
"Бу мақсадларда Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширамиз, уларнинг кризи ҳолатларига шайлик салоҳиятини мустаҳкамлаймиз", - деди Шойгу Бишкекда ШҲТга ахзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида.
У Россия мудофаа вазирлиги минтақадаги ҳамкорларига қуролли кучларини модернизация қилиш ва уларнинг жанговар имкониятларини оширишга ёрдам беришини қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, Донгуз полигонида (Оренбург области) Марказий Осиёдаги жанговар хавфсизликни таъминлашга қаратилган "Марказ-2019" ўқув машқлари ўтказилиши режалаштирилган.