Душанбеда Марказий Осиё авиакомпаниялари раҳбарларининг илк давра суҳбати ўтказилади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i45385-Душанбеда_Марказий_Осиё_авиакомпаниялари_раҳбарларининг_илк_давра_суҳбати_ўтказилади
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон авиакомпаниялари директорларининг биринчи давра суҳбати Тожикистон пойтахтида ўтказилади.
(last modified 2019-05-13T05:53:01+00:00 )
май 13, 2019 10:53 Asia/Tashkent
  • Душанбеда Марказий Осиё авиакомпаниялари раҳбарларининг  илк давра суҳбати ўтказилади

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон авиакомпаниялари директорларининг биринчи давра суҳбати Тожикистон пойтахтида ўтказилади.

“Давра суҳбати доирасида томонлар, жумладан, яқин келажакдаги иқтисодий истиқболларни, ривожланишга халал бераётган ҳудудий чекловларни, “ақлли бошқарув” масалаларини ҳамда парвозлар хавфсизлигини муҳокама қилишади, - дейилган хабарда.

Учрашувда "Сомон Эйр" (Тожикистон), "Эйр Астана" (Қозоғистон), SCAT (Қозоғистон), QAZAQ Air (Қозоғистон), Uzbekistan Airways (Ўзбекистон) ҳамда "Авиа Траффик" (Қирғизистон) авиакомпаниялари раҳбарлари иштирок этишади. IATA вакиллари кузатувчи ҳамда экспертлар  мақомида иштирок этишади.