Россия ва Тожикистоннинг муштарак ҳарбий ўқув- машғулотлари
Тожикистоннинг Лоҳур минтақасида Россия ва Тожикистон ҳарбий кучларининг қўшма ҳарбий ўқув- машғулотлари бошланди.
Мазкур ҳарбий ўқув -машғулотларда Россия ташқарисидаги бу мамлакатнинг энг буюк ҳарбий базаси ҳисобланадиган Душанбе шаҳрида жойлашган 201 чи дивизиясининг 800 дан ортиқ ҳарбий кучлари, 200 ҳарбий техникалари ва Тожикистон ҳарбий кучлари қатнашишмоқда.
Тожикистондаги Россиянинг 201 чи ҳарбий дивизияси ҳузури муддатини узайтирилганидан кейин 2013 чи йилдан бошлаб, ҳар икки мамлакат ҳарбий кучлари турли муштарак ҳарбий манёврлар ўтказишган. Ушбу ҳарбий ўқув машғулотлардан аосий мақсад Тожикистонда ҳар қандай нотинчликларни олдини олиш ва Тожикистон чегараларидан бошланадиган собиқ шўролар иттифоқи республикалари чегараларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилмоқда.
Россия ва Тожикистон ўртасидаги олдинги ҳарбий ўқув машғулотлари билан бир пайтда кузатувчилар ва экспертлар эътиборини ўзига тортган масала ҳам, Тожикистондаги Россиянинг ҳаво ҳужумларига зид ҳарбий бўлинмаларининг 40 кунлик муштарак ҳарбий машғулотларидан кейин бу ҳарбий манёврни бошланишидир.
Ўтган март ойида, Тожикистоннинг Хатлон минтақасида Россия ва Тожикистоннинг 50 мингдан кўпроқ ҳарбий кучлари иштирокида терроризмга қарши муштарак ҳарбий ўқув машғулотларни ўтказишганди. Мазкур ҳарбий манёврда Россия ҳарбий самолётлари ва зирҳли машиналари ва техникалари ҳам қатнашишганди. Мазкур ҳарбий манёврни ўтказишидан асосий мақсад икки мамлакатнинг қўшма амалиётларида мувофиқлаштиришни кучайтириш ҳамда хорижий терроризмга қарши курашни янада кучайтиришдан иборат этди.
Ушбу ҳарбий манёврни бошқа ҳарбий ўқув машғулотларидан фарқи ҳам Россиянинг Сухов 25, руули ҳарбий самолётлари, ЭМ ЭЙ 24 ва ЭМ ЭЙ 8 русумли вертоллари ва ТУ 22 ва ТУ 3 русумли бомбардимончи ҳарбий учқоларини иштирок этиши эди. Ушбу ҳарбий самолёт ва вертолётлари Тожикистоннинг Айни, Россиянинг Новосибриск ва Қиризистоннинг Кант авиабазаларидан парвоз қила бошлашди.
Айтиш керакки Афғонистон ҳудудларида хусусан Тожикистон билан бу мамлаканинг муштарак чегаралари яқинида Толибон гуруҳи аъзоларининг фаолиятларига эътибор бериб, Россия ва Тожикистон давлатлари бунга ўхшаган муштарак ҳарбий манёврларни ўтказилишини ўзларининг муштарак ҳарбий ҳамкорликлари дастурида жой беришган.
Тожикистон давлати бунга ўхшаган ҳарбий манёврларни ўтказилиши ва Москвадан янги ҳарбий техникалар олиши билан тожик армияси ҳарбий системасини янгилашга умид қилмоқда. Айни ҳолда Афғонистон ҳудудларида Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳлари фаолиятини кучайганидан хавотирланишлар кўпайганлигига шак шубҳа йўқ.
Афғонистон билан Тожикистоннинг тоғли чегаралари, тожик чегаралачиларининг ҳарбий қудратини ошириш ва тайёргарлигини мустаҳкамлаш, Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегараларни қуриқлаш даражасини янада кучайтириш масалалари, Афғонистон ҳудудларидаги террорчилик гуруҳлар нуфузини олдини олиш ушбу ҳарбий ўқув машуғлотларнинг энг муҳим мақсадларидан эканлиги таъкидланмоқда.
Душман хатти ҳаракатлари ва ҳужумарини олдини олиш мақсадида ўтказилаёдган Россия ва Тожикистон ўртасидаги бунга ўхшаган ҳарбий манёвлар, кўринарли даражада ошганлиги назарга ташланмоқда.
Бунга қўшимча Россия ва Тожикистон ўртасидаги ҳарбий машғулотлар бошқа айрим тармоқлар хусусан иқтисодий маълумотлар алмашуви, хавфсизлик ва сиёсий соҳаларида алоқаларини мустаҳкамлашга ижобий таъсирини ўтказмоқда.