Москвада тожикистонлик наркосавдогар бир умрга қамалди
(last modified Thu, 23 May 2019 06:49:47 GMT )
май 23, 2019 11:49 Asia/Tashkent
  • Москвада тожикистонлик наркосавдогар бир умрга қамалди

Россияда илк бор гиёҳвандлик моддалари савдоси учун умрбод қамоқ жазоси кучга кирган.

Жиноий гуруҳнинг бўлимларидан бири бошлиғи Шерали Табаров гиёҳвандлик моддалари савдоси учун бир умрга қамалди.

Ушбу гуруҳ аъзолари Афғонистондан Тожикистонга, сўнгра Марказий Осиё давлатлари орқали Россияга героин олиб ўтиш билан шуғулланишган.

Табаров 2017 йилда Москва область суди томонидан бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Олий суд ушбу ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди ва ҳукм кучга кирди. Гуруҳнинг яна 14 нафар аъзоси олти йилдан 23 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Табаров ва унинг шериклари 20та ўта оғир жиноятни содир этган. Улардан 696 килодан ортиқ героин мусодара қилинган.

2003 йилда Табаров Пенза суди томонидан ўн йилга озодликдан маҳрум қилинган. Кейинроқ у Тожикистон сўрови билан ватанига экстрадиция қилинган.

Озодликка чиққанидан сўнг у сохта паспорт билан Россияга келган ва Афғонистондан Тожикистонга героин контрабандаси олиб ўтувчи жиноий гуруҳнинг етакчиларидан бирига айланган.