Тожикистонда айрим қидирув сайтлар блок қилинди
Тожикистонда ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтлардан ташқари, google.com ва Яндехс каби қидурув сайтларига кириш имкони чекланди.
Тожикистонда илк бор икки ҳафта олдин google.com сайти блокланганди ва уша пайтда мамлакатдаги телекоммуникацион компанияси техник носозлик ва сабаблар туфайли бу сайтга кириш имкони бўмаганини эълон этгарди.
Аммо сўнгги марта сайтларни блокланиши тўғрисида ҳозиргача Тожикистоннинг ушбу компанияси ҳеч қандай шарҳ-изоҳ бергани йўқ.
«Ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб қидирув сайтларни блокировка қилиш ҳақида қарорни қабул қилди», – деб маълум қилинди TCell, «Билайн» ва «Мегафон» компанияларида. Уларга кўра бундайй тўсиқлар компанияларга тегишли эмас, зеро интернет тармоқлари телекоммуникацион компанияси томонидан назорат этадиган Switched-mode power supply марказидан ўтади.
Айрим экспертларга кўра, коммуникацон компаниялардан ташқари мамлакатдаги айрим ҳуқуқ тартибот органлари ҳам интернетни блоклаши мумкин.