Қирғизистон Давлат регистрация хизмати раисининг собиқ ўринбосарининг мол -мулки хатланмоқда
Қирғизистон бош вазири маҳаллий ОАВининг 2014 -2017 йиллар давомида Давлат регистрация хизмати раисининг собиқ ўринбосари томонидан 700 миллион долларни хорижга олиб чиқиб кетилгани тўғрисидаги хабарларга ишора қилиб, бу шасхнинг мол-мулкини рўйхатга олишга дастур берди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон бош вазири мамлакатнинг иқтисодий жинояларга қарши кураш хизмати, миллий хавфсизлик қўмитасидаги коррупцияга қарши ташкилоти ва бошқа хавфсизлик ташкилотларга Давлат регистрация хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мол мулкини хатлашга фармон берган.
У ўз сўзларида давлат ташкилотлари зудлик билан Қирғизистон Давлат регистрация хизмати раисининг собиқ ўринбосари мол- мулкини аниқлаб, натижаларини эълон қилишлари керак деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ОАВида Давлат регистрация хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов, аҳл -оиласи ва унинг шериклари томонидан 700 миллион долларни хорижга олиб чиқиб кетилгани тўғрисида хабарлар тарқатилганди.
Банк ҳужжатлари асосида Қирғизистоннинг Ўш вилоятидан АҚШ, Россия, Европа мамлакатлар ва Лотин Америкасига катта миқдордаги маблағларни олиб чиқилгани маълум этилди ва бу ҳужумлар Ўш вилоятидан 250 миллион доллар олиб чиқилганини исботлашмоқда.
Аммо айрим манбалар 2014 -2017 йиллар давомида республикадан олиб чиқиб кетилган маблағлари 700 миллион доллар бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.