Европа Иттифоқи Тожикистон давлатини сўз эркинлиги вазиятини яхшилашга чақирмоқда
(last modified Sun, 09 Jun 2019 08:45:50 GMT )
июн 09, 2019 13:45 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи Тожикистон давлатини сўз эркинлиги вазиятини яхшилашга чақирмоқда

Европа Иттифоқи, Тожикистон давлатига йўллаган мактубида, Душанбе давлатини мамлакатда сўз эркинлиги вазиятини яхшилашга даъват этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Европа Иттифоқи, шунингдек, Тожикистонда демократияни мустаҳкамланиши ва мамлакат  қамоқхоналарида қийноқққа солиш ьҳолатларини тўхтатишни таъкидлади.

Европа Иттифоқи  кенгаши раиси Дональд Тускни Тожикистонга сафар қилиб Душанбе давлат намояндалари билан учрашгани ортидан Европа Иттифоқи Тожикистонни сўз эркинлиги масаласига алоҳида эътибор қаратишга чақиргани айтилади.

 Бу йиғилишда  Европа Иттифоқининг Марказий Осиё жумладан Тожикистондаги иқтисодий, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари, экология, энергетика соҳаларидаги муаммоларга ечим топиш учун ҳамкорлик қилиши масаласи муҳокама қилинди.

Европа Иттифоқи делегацияси мазкур йиғилишда,  иккитомонлама муносабатларни янада кенгайтириш учун демократия соҳасини ривожлантириш ва демократия қадриятларига риоя қилиш зарурлигини қўшимча қилди.