Қирғизистон собиқ президентига қарши жиноий иш қўзғатилди
(last modified Tue, 18 Jun 2019 11:16:04 GMT )
июн 18, 2019 16:16 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон собиқ президентига қарши жиноий иш қўзғатилди

Қирғизистонда парламент комиссияси собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши жиноий иш қўзғатиш учун етарли асос топганини маълум этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси инспекция тармоғи раиси Самидиноглу Сагинбек парламент йиғилишида сўзлаган нутқида, Алмазбек Атумбаевга қарши жиноий дело мамлакат бош прокуратурасига топширилган деб эълон этди.

Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, даромадларни яшириш, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши ишларига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Атамбоев Қирғизистонни 2011 йилдан 2017 йилгача бошқарган ва биринчи президентлик муддатидан кейин лавозимини кўнгилли тарзда тарк этган илк президент бўлган. Атамбоев 2 йил аввал Қирғизистон президенти лавозимига Сооронбай Жээнбековни илгари суриш ташаббусини билдирган. Бироқ кейинчалик улар орасида зиддиятлар вужудга кела бошлаган.

Қирғизистонда 1,5 йил ичида коррупцияга гумон билан Атамбоевнинг яқин атрофидан бир неча киши, жумладан икки собиқ бош вазир, Бишкекнинг икки мэри, бир қатор вазирлар, депутатлар ҳибсга олинган.