июн 20, 2019 11:12 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасига янги раҳбар тайинланди

Қирғизистон президентининг фармони асосида мамлакат миллий хавфсизлик қўмитасига янги раҳбар тайинланган.

Кеча Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков чиқарган махсус фармонида мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Оразбек Опонбоевни бу қўмита раҳбари этиб тайинлади.

Ўтган май ойида Қирғизистон давлат масъулларининг коррупцияга тегишли делоларини тергов қилиши ортидан мамлакат миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Идрис Кодиркулов истеъфога чиққанди.

У 2008 чи йилдан бери мамлакат миллий хавфсизлик қўмитасида фаолият қилиб, олдинги йилларда шунингдек Ўш ва Бишкек вилоятларидаги хавфсизлик бошқарламларида раҳбар бўлиб ишлаган.

Ёрлиқ