Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси интернетда ёлғон хабарлар тарқатилиши тўғрисида огоҳлантирди
Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси, ижтимоий тармоқларда жанжалли, ёлғон ва фитна солувчи маълумотларни тарқатлиши тўғрисида огоҳлантирди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси расмий баёниясида, бундай ёлғон ва фитна солувчи хабарлар мамлакат ичкарисида нотинчликлар ва хаосни вужудга келтириш мақсадида тарқатилмоқда. Бундай маълумотларни тарқатадиган шахсларга нисбатан жиноий дело очилади деб эълон этди.
Мазкур баёнияда келтирилишича, ижтимоий тармоқларда фитна солувчи маълумотлар тарқатиши Қирғизистон қонунида манъ элитиб жиноят ҳисобланади.
Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атумбаев ва ҳозирги президенти Сооронбай Жеенбеков ўртасида келиб чиққан кескинлар билан, номаълум шахслар ижтимоий тармоқлар ва ОАВда ихтилофларни кенгайтириб, фитна солувчи хабарлар тарқатишмоқда.