Эрон Қирғизистонда стадион қуради
июн 29, 2019 12:18 Asia/Tashkent
Эрон компанияларидан бири томонидан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида янги стадионнинг тамал тоши қўйилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча ушбу стадионни қуришни бошлаш маросимида Қирғизистондаги Эрон элчиси Али Мужтабо Рўзбеҳоний Ўш шаҳар ҳокими Талибек Сарабошев, Қирғизистон давлат масъуллари ва бу мамлакатдаги эронлик бошқа дипломатлари қатнашдилар.
Рўзбеҳоний шунингдек Эроннинг ҳар қандай вазиятда ҳам минтақа ҳамкорликлари потенсиалига эга бўлганини таъкидлаб, ушбу спорт стадионини қуриш Эрон ва Қирғизистон дўстлиги рамзига айланишига умид қилди.
Ушбу стадионини қуриш бўйича келишув 2017 -чи йилнинг март ойида, Эрон ва Қирғизистон масъуллари ўртасида имзоланганди.
Ёрлиқ