Туркманистон газини Афғонистон орқали Покистонга етказиб бериш рад этилди
Покистон президенти етакчи маслаҳатчиси Исломобод "Топи" номли Туркманистон газини Афғонистон орқали Покистонга ўтказиш хавфини қабул қилолмайди,-деб айтди.
Форс ахборот агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, Надим Бобур Исломобод шаффоф тарзда Туркманистонга эълон қилдиким, 8 миллиард долларлик "Топи" номли газ динияси проекти учун Покистоннинг молиявий мажбуриятлари уша вақти амалга ошириладиким, газ Покистон чегарасига етказилган бўлса,-деб айтди.
Исломобод ҳукумати шунингдек , Туркманистон расмийларидан ушбу лойиҳа доирасида импорт қилинадиган газ нархларини жиддий қайта кўриб чиқишни сўради,-деб қўшимча қилди у.
1814 км узунликка эга бўлган "Топи" газ магистрали Туркманистон газини Афғонистон ва Покистон мамлакатлари орқали Ҳиндистонга транзит қилиши мўлжалга олинган.
Бу газ қувур линиясининг асосий қисми Пкоистон ва Афғонистоннинг нотинч вилоятларидан ўтиши Афғонистон ва Покистон ўртасида ихтилофларни келтириб чиқарган. Ҳамда Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги тарихий душманлик ҳам бу газ линиясининг қурилишига тўсқинлик яратмоқда.