Атамбаев тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди
(last modified Fri, 09 Aug 2019 11:56:31 GMT )
август 09, 2019 16:56 Asia/Tashkent
  • Атамбаев тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди

Қирғизистоннинг қўлга олинган собиқ президенти Алмазбек Атамбаев тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди

«Атамбаев тергов билан ҳамкорликдан бош тортди ва ҳеч бир ҳужжатга қўл қўймади», — деди адвокат.

Слесаревга кўра, гап эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги илтимоснома, эҳтиёт чораси тўғрисидаги ҳужжат, тергов баённомаси ва бошқа мазкур иш билан боғлиқ қоғозлар ҳақида кетмоқда.

Слесаревнинг сўзларига кўра, Атамбоев 26 августгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов ҳибсхонасида сақланади. Адвокатнинг айтишича, Атамбоевни қўлга олишда қатор процессуал нормалар бузилган. Хусусан, уни қўлга олиш тўғрисидаги ҳеч қандай ҳужжат кўрсатилмаган.

Алмазбек Атамбоев 8 август куни ўзининг Қўй-Тош қишлоғидаги уйида қарийб бир сутка давом этган махсус операциядан сўнг ҳибсга олинди. Операция чоғида бир нафар махсус кучлар ходими ҳалок бўлди, 98 киши жароҳатланди.

Қирғизистонга ташриф билан келган Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қирғизистондаги охирги воқеалар мамлакатни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан беқарорлаштириши мумкинлигидан хавотир билдирди.

 “Ўйлашимча, ХХI асрда Қирғизистон инқилоб ўтказиш лимитини аллақачон тугатиб бўлди.  Бу каби воқеалар мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий беқарорлигига олиб келса, бу жуда ёмон бўлади”, деб айтган Медведев журналистларга Қирғизистонга келгач.  

У “бу ҳолат мамлакатда яшайдиган жуда кўп одамларга ва ҳаттоки бизнинг Евроосиё лойиҳамизга ҳам ёмон зарба бўлади” деб айтган. Россия бош вазирининг таъкидлашича, Москвада Қирғизистонда бўлаётган воқеалар ортидан диққат билан кузатилмоқда ва бунга бефарқ муносабатда бўла олмайдилар. “Бироқ бу Қирғизистоннинг ички иши”, деб қўшимча қилган у.

Медведев 9 августда Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлисида иштирок этади.

Ёрлиқ