Тожикистон футбол федерацияси «Ҳамдўстлик кубоги-2016» турниридаги воқеа юзасидан муносабат билдирди
(last modified Thu, 15 Sep 2016 12:29:45 GMT )
сентябр 15, 2016 17:29 Asia/Tashkent
  • «Ҳамдўстлик кубоги-2016» номидаги мусобақада Ўзбекистон ва Тожикистон ўсмирлари ўртасидаги оммавий муштлашувда
    «Ҳамдўстлик кубоги-2016» номидаги мусобақада Ўзбекистон ва Тожикистон ўсмирлари ўртасидаги оммавий муштлашувда

Кун. уз сайтига кўра, Тожикистон футбол федерациясининг расмий твиттерида «Ҳамдўстлик кубоги-2016» номидаги мусобақада Ўзбекистон ва Тожикистон ўсмирлари ўртасидаги оммавий муштлашувда мамлакат терма жамоаси иштирок этмагани маълум қилинди.

«Расман баёнот берамиз, Тожикистон футбол федерацияси бундай номдаги мусобақага жамоа юбормаган» - дейилган хабарда.

Бундан аввалроқ Россиянинг Братск шаҳрида ўсмирлар ўртасида «Ҳамдўстлик кубоги-2016» мусобақаси финалида Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасида кечган баҳс оммавий муштлашув билан якунлангани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

12 сентябрь куни Россиянинг Братск шаҳрида, «Ҳамдўстлик кубоги-2016» мусобақаси финалида Ўзбекистон ва Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси оммавий муштлашувда иштирок этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бугун маълум бўлишича, бу мусобақада Ўзбекистон ҳам, Тожикистон ҳам ҳеч қандай терма жамоани жўнатмаган. Хусусан, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси айни пайтда Ҳиндистонда Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бормоқда.

Маълум қилинишича, Братск шаҳрида маҳаллий ўзбек ва тожик оилаларининг фарзандларидан ташкил этилган ўзбеклар ва тожиклар жамоаси иштирок этган. Бу жамоалар Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоаларига алоқадор эмаслиги айтилган.