Тожикистон давлати чегарадаги қуролли тўқнашувлар юзасидан Қирғизистонга норозилик нота йўллади
(last modified Wed, 18 Sep 2019 05:55:55 GMT )
сентябр 18, 2019 10:55 Asia/Tashkent
  • Тожикистон давлати чегарадаги қуролли тўқнашувлар юзасидан Қирғизистонга норозилик нота йўллади

Тожикистон ТИВ-и Қирғизистоннинг Тожикистондаги вакилига икки давлат чегарасида юз берган отишма сабаб норозилик нотасини топширган.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Сўғд вилоятининг Бобожон Ғофуров туманидаги Баҳор қишлоғидаги отишмани Қирғизистон бошлаган ва воқеа жойига 250-300 ҳарбийни жалб қилган.

Душанбе отишма тожик қишлоғининг қуролланмаган аҳолисига қарши олиб борилганини таъкидлаб, қўшни двлатни иғвогарликда айблаган. 

Маълум қилинишича, можаро вақтида Қирғизистон томонидан бир чегарачи, Тожикистон томонидан 3 чегарачи ҳалок бўлган, ҳар томондан бир неча киши яраланган.

Қирғизистон чегара хизматининг таъкидлашича, Тожикистон биринчи бўлиб қурол қўллаган ва Қирғизистондаги иккита чегара пости – “Маскат” ва “Сай” постларини ўққа тутган. 

Маълумотларга кўра, ҳодисага Тожикистон фуқаролари давлат чегарасининг белгиланмаган участкасида қурилиш ишларини бошлашлари сабаб бўлган. Бунга жавобан Қирғизистон фуқароси худди ўша жойда уйи атрофига девор уришни бошлаган.

Ёрлиқ