Қирғизистоннинг собиқ ички ишлар вазири ўринбосари ўғли Ўзбекистонга қочиб кетгани айтилади
(last modified Tue, 24 Sep 2019 06:47:20 GMT )
сентябр 24, 2019 11:47 Asia/Tashkent
  • Қирғизистоннинг собиқ ички ишлар вазири ўринбосари ўғли Ўзбекистонга қочиб кетгани айтилади

Қирғизистоннинг собиқ ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асановнинг ўғли Ўшдаги “Достук” назорат-ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга қочиб кети айтилади.

Кун.уз сайтига кўра, Қирғизистоннинг  Қўй-Тош қишлоғидаги воқеаларни ўрганиш бўйича давлат комиссиясининг навбатдаги йиғилишида ҳарбий прокуратура вакили Нуркамол Набиев маълум қилган. 

Унинг айтишича, Асановнинг ўғли дастлаб гумонланувчи сифатида қаралмаган.

“Бироқ иш шунга қараб кетаётганди, унга нисбатан кўрсатмалар берилган. Уни сўроқ қилмоқчи бўлганимизда, у қочиб кетди”, деб айтган Набиев ва Асановнинг ўғли ўқигани кетгани ҳақидаги хабарни рад этган.

ОАВ маълумотларига кўра, 22 ёшли Муҳаммадали Асанов хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга шерикликда гумон қилинмоқда. У қидирувга берилган. Унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида сиртдан ҳибсга олиш ҳукми чиқарилган.

13 августда Курсан Асанов “милиция манфаатларига хоинлик қилгани” учун ўз лавозимидан олинганди. Унга нисбатан хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.