Тожикистон чегара постига қуролланган шахслар ҳужум уюштирди. 17 нафар ҳалок бўлган.
20 кишидан иборат бўлган қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилди.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинларининг матбуот марказига таяниб, Кун сайтига кўра, ҳужум чоршанба кунига ўтар тунда содир бўлган.
«2019 йил 6 ноябрга ўтар тунда соат 03:23да 20 нафар номаълум шахс ўқотар қуроллардан фойдаланиб, «Султонобод» чегара отряди ҳарбий қисмининг Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига ҳужум қилди», - дейилади хабарда.
Матбуот хабарномасига кўра, ҳужум қилганлар 5 дона ўқотар қуролни олиб қўйишган.
ҳужум Душанбедан 60 километр узоқликда жойлашган «Ишкобод» 4-чегара заставасига амалга оширилган.
«Куч тузилмаларининг амалиёти натижасида қуршаб олинган қуролли жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилинди, улардан беш нафари қўлга олинди», - дейилади Тожикистон МХДҚ матбуот хизмати маълумотида.
Отишма оқибатида чегара қўшинлари аскари ва бир милиционер ҳалок бўлган.
Воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи тузилган, суриштирув ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон расмийлари ушбу ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот бергани йўқ.