Тожикистон чегара постига қуролланган шахслар ҳужум уюштирди. 17 нафар ҳалок бўлган.
(last modified Wed, 06 Nov 2019 06:40:04 GMT )
ноябр 06, 2019 11:40 Asia/Tashkent
  •  Тожикистон чегара   постига қуролланган шахслар ҳужум уюштирди. 17 нафар ҳалок бўлган.

20 кишидан иборат бўлган қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинларининг матбуот марказига таяниб, Кун сайтига  кўра, ҳужум чоршанба кунига ўтар тунда содир бўлган.

«2019 йил 6 ноябрга ўтар тунда соат 03:23да 20 нафар номаълум шахс ўқотар қуроллардан фойдаланиб, «Султонобод» чегара отряди ҳарбий қисмининг Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига ҳужум қилди», - дейилади хабарда. 

Матбуот хабарномасига кўра, ҳужум қилганлар 5 дона ўқотар қуролни олиб қўйишган.

ҳужум Душанбедан 60 километр узоқликда жойлашган «Ишкобод» 4-чегара заставасига амалга оширилган.

«Куч тузилмаларининг амалиёти натижасида қуршаб олинган қуролли жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилинди, улардан беш нафари қўлга олинди», - дейилади Тожикистон МХДҚ матбуот хизмати маълумотида.

Отишма оқибатида чегара қўшинлари аскари ва бир милиционер ҳалок бўлган.

Воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи тузилган, суриштирув ишлари давом этмоқда. 

Ўзбекистон расмийлари ушбу ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот бергани йўқ.

 

Ёрлиқ