Тожикистон президентининг тансоқчилари ва тожик мухолифатчилари ўртасида муштлашув содир бўлди
Куни кеча 7 ноябрь , Тожикистонда тақиқланган «Гуруҳ 24» мухолифат ҳаракати тарафдорлари мамлакат президентининг хавфсизлик хизмати ходимлари билан Париж марказида муштлашиб кетишгани айтилади.
Ахбор сайтига таяниьб, Кун сайтининг Имомали Раҳмон 7 ноябрь куни кечқурун Швейцариядан Европа сафари доирасида Парижга келди.
«Гуруҳ 24» тарафдорлари Франция-Тожикистон ишбилармонлар кенгаши аъзолари билан учрашув жойига яқин ерда Имомали Раҳмоннинг сиёсатига қарши шиорлар айтиб бақиришган. Шу пайт президентнинг тансоқчилари намойишчилар олдига яқинлашишган ва тарқалишни талаб қилишган, аммо даҳанаки жанг ҳақиқий муштлашувга айланиб кетган.
Намойишчиларнинг хабар беришича, муштлашувдан сўнг воқеа жойига 50га яқин француз жандарми ва тез тиббий ёрдам машинаси юборилган. Жандармлар тожик мухолифати ва Тожикистон президентининг хавфсизлик хизмати ходимлари ўртасига туриб олишган ҳамда Имомали Раҳмоннинг француз-тожик ишбилармонлар кенгаши доирасида француз ишбилармонлари билан учрашадиган жойига яқинлашишга имкон беришмаган.
Имомали Раҳмон ўз сафарини 4 ноябрь куни Швейцариядан бошлади ва 5 ноябрь куниёқ «Гуруҳ 24» тарафдорлари Швейцария пойтахти деб ҳисобланувчи Берн шаҳрида биринчи норозилик пикетини ўтказишди.
7 ноябрь куни кечқурун Раҳмон Франциядаги тадбиркорлар ва инвесторлар билан учрашди, шундан сўнг бир қатор ҳужжатлар имзоланди.