Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари йиғилишади
(last modified Tue, 12 Nov 2019 11:17:41 GMT )
ноябр 12, 2019 16:17 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари йиғилишади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашуви ноябрь ойининг охирида Тошкентда бўлиб ўтади.

Кун. сайтига кўра, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашув учрашуви 2018 йил мартда Қозоғистон пойтахтида ўтказилганди.

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Аввалроқ қўшниларимизни маслаҳатлашув учрашуви ўтказишга чақиргандим. Остонада ана шундай учрашув ўтказилди. Учрашувлар турли пойтахтларда бўлиб ўтишини истардим. Бу йилги Тошкентдаги учрашув белгиланганидек 27 ноябрь куни бўлиб ўтишига умид қиламан", деб айтган.

Назарбоевнинг қайд этишича, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар бор.

"Тўқнашувлар юз бермоқда, одамлар ҳалок бўлмоқда", - таъкидлади у.