Қирғизистонда 900 миллион долларлик пул ювиш можароси
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i48734
Қирғизистон иқтисодий жиноятларга қарши кураш хизматининг раҳбари мамлакатда 900 миллион долларлик пул ювиш можароси ҳақида гапирди.
(last modified 2019-11-27T09:15:24+00:00 )
ноябр 27, 2019 14:15 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда 900 миллион долларлик пул ювиш можароси

Қирғизистон иқтисодий жиноятларга қарши кураш хизматининг раҳбари мамлакатда 900 миллион долларлик пул ювиш можароси ҳақида гапирди.

Қирғизистон  иқтисодий жиночятларга қарши кураш хизматининг раҳбари Боқир Тоиров мамлакат Парламентининг ялпи мажлисида деди: ОАВда Қирғизистон банклари орқали 700 миллион доллар пулнинг бошқа мамлакатларга ӯтказилганлиги ҳақида хабарлар кезинади. Аммо текштрувлар натижасида бу каби ноқонуний амалларда бошқа молиявий манбаларнинг ҳам мавжудлиги маълум бӯлди. 

Мулозимнинг таъкидлашича Хитойлик тижоратчи Айеркен Саймаити  ва унинг рафиқаси ҳамда  яна 8 киши бу ноқонуний ҳаракатларнинг ижрочиларидир. Мазкур шахслар Қирғизистоннинг 17 банки орқали 932 миллион доллар маблағни Хитой, Туркия, Латвия, Англия, Германия ва бошқа мамлакатларга ӯтказишган.

Тоировнинг фикрича, бу ноқонуний амал ҳисобланади чунки барча иқтисодий амалиётлар пул ювиш ва солиқларни четлаб ӯтиш мақсадида ӯтказилган.