Тожикистон чегара постига уюштирилган ҳужумнинг янги тафсилотлари
Тожикистон Миллий Хавфсизлик қӯмитасининг вакили чегара постига уюштирилган ҳужумнинг янги тафсилотларини эълон қилди.
Тожикистон Миллий Хавфсизлик қӯмитасининг вакили Муҳаммад Саидов Душанбе шаҳридаги йиғилишда чегара постига уюштирилган террорчилик ҳужумида 9 эркак, 13 аёл ва 4-15 ёшдаги 13 нафар бола қатнашганини эълон қилди. Аммо бу хавфсизлик мулозими террорчилик ҳужумида болалар ва ӯсмирлар қандай масъулиятни бажарганлигини шарҳламади.
Муҳаммад Саидов илова қилди: террорчилик гуруҳининг аъзолари бу амалиётни Суғд вилоятида режалаштириб, чегара постига ҳужум қилишдан олдин бир ой давомида Душанбе шаҳридаги Исмоил Сомоний ноҳиясидаги бир уйда яшашган.
Бегона кишиларнинг бу маҳаллада яшашидан маҳалла раиси ҳам, участка нозири ҳам хабардор бӯлган, аммо уларга эътибор қаратишмаган.