Патрушев: “ИД” Марказий Осиёга бостириб кириш учун плацдарм тайёрламоқда
(last modified Thu, 19 Dec 2019 03:55:31 GMT )
декабр 19, 2019 08:55 Asia/Tashkent
  •  Патрушев: “ИД” Марказий Осиёга бостириб кириш учун плацдарм тайёрламоқда

Патрушев жангариларнинг якуний мақсади Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудини бирлаштирувчи Буюк Хуросон деб аталувчи давлат тузиш эканини таъкидлади.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев тақиқланган “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти Афғонистонда Марказий Осиёга бостириб кириш учун плацдарм (майдон) тайёрлаётганини маълум қилди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.

Унинг сўзларига қараганда, Афғонистонда хавфсизлик соҳасидаги вазият беқарорлигича қолмоқда. “ИШИД”нинг кучайиши катта ташвишга солмоқда.

Патрушев Афғонистон ҳукумати кучларининг яқинда ўтказган амалиёти натижасида 600 нафардан зиёд жангариларнинг йўқ қилингани ёки асирга олинганига қарамай, мамлакатда турли маълумотларга кўра 2,5 мингга яқин жангарилар қолмоқда.

“Ишидчилар асосий саъй-ҳаракатларини ўзларини Афғонистон шимолида бўлишларига қаратишмоқда. У ерда аллақачон икки мингдан зиёд жангарилар толибларга қарши курашиш ҳамда  Тожикистон ва Туркманистон орқали Марказий Осиё минтақасига бостириб киришга тайёргарлик кўриш учун тўпланган”, - деди Патрушев Теҳронда Хавфсизлик кенгаши котиблари ва Афғонистон бўйича миллий хавфсизлик маслаҳатчилари йиғилишида.

Патрушев жангариларнинг якуний мақсади Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудини бирлаштирувчи Буюк Хуросон деб аталувчи давлат тузиш эканини таъкидлади.