Тожикистон Бош вазири Эрон билан ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлади
Тожикистон Бош вазири Душанбе шаҳрида Хуросони Разавий вилоят ҳокимини қабул қилганида икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода Душанбе шаҳрида Эрон шимоли шарқидаги Хуросоний Разавий вилояти ҳокими билан учрашганида Эрон давлатини минтақадаги таъсирчан ролига тўхталиб, Хуросони Разавий марказлиги билан Душанбе ва Теҳрон ўртасида савдо -иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашни таклиф қилди.
Расулзода ўз сўзларида Эрон ва Тожикистон ўртасида имзоланган 160 келишув меморандумга тўхталиб, Тожикистоннинг сув ва энергетика соҳасида фаолият юритадиган эронлик компанияларни куч- қудратли ва модерн эканлигини эслатиб ўтди.
Тожикистон Бош вазири Тожикистоннинг қишлоқ хўжалиги, кончилик ва енгил саноат соҳаларида эронлик компанияларнини фаолият қилиши учун лозим шароит яратилгани ва Душанбе давлатини ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдириб, икки мамлакат ўртасидаги монеалар ва савдо- тижорат, инвестиция тармоғини ривожлантириш йўлидаги муаммоларга ечим топиш зарур деб қўшимча қилди.
Эроннинг Хуросони Разавий вилояти ҳокими Алиризо Размҳусейний ҳам бу учрашувда туристларни жалб қилиш, табобат туризми, илмий ва университет потенсиали, мавзуларида бу вилоятнинг имкониятларига ишора этиб, Хуросони Разавий вилоятини икки мамлакатнинг саноат, савдо иқтисодий буюк йиғилишига мезмонбонлик қилишга тайёрлигини эълон этди.
Размҳусейний шунингдек, иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтириш учун Эрон ва Тожикистон масъулларининг саъй- ҳаракатларини таъкидлаб, Тожикистон фуқароларини Машҳадда бўлиши ва турли соҳаларда иштирок этиши учун икки мамлакат ўртасида махсус қўшма компания ташкил этиш шароитини муҳайё этилишини таклиф қилди.