Ўзбек - тожик чегарасида янги чегара пункти очилади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i49283-Ўзбек_тожик_чегарасида_янги_чегара_пункти_очилади
Тожикистон томонининг таклифига кўра, расмий Тошкент Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида яна бир чегара пункти очиш масаласини кўриб чиқмоқда.
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
декабр 28, 2019 08:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбек - тожик чегарасида янги чегара пункти очилади

Тожикистон томонининг таклифига кўра, расмий Тошкент Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида яна бир чегара пункти очиш масаласини кўриб чиқмоқда.

«Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида уч йил олдин ҳамма нарса ёпиқ эди. Келишув туфайли биз 16та ўтказиш пунктини очдик - уларнинг иккита ёки учтаси илгари ҳам ишлаган, лекин транспорт воситалари ва одамларнинг ўтиши нисбатан чекланган бўлган. Ҳозирда ўн олтита пунктнинг барчаси кеча-ю кундуз ишлаяпти. Ўн еттинчиси яқинда очилди. Тожикистон томонининг илтимосига кўра ҳозир ўн саккизинчи чегара пунктини очиш масаласи устида ишламоқдамиз», - деди Илҳом Неъматов.

Дипломатнинг аниқлик киритишича, янги чегара ўтиш жойи Жиззах вилоятининг Баландчақир аҳоли пунктида жойлашади.