Қозоғистонда қанотида Хитой иероглифлари ёзилган каптарлар пайдо бўлмоқда
(last modified Sat, 18 Jan 2020 08:06:40 GMT )
Январ 18, 2020 13:06 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда қанотида Хитой иероглифлари ёзилган каптарлар пайдо бўлмоқда

Шарқий-Қозоғистонда қанот ва дум қисмида қизил рангда Хитой иероглифлари ёзилган каптарлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Фуқаролар бу масала юзасидан Катон-Қарағай миллий боғига мурожаат қилишди.

Маълум бўлишича, илмий бўлим ходимлари 2015 йилдан бери бундай қушларни кузатиб, ўрганиб чиқишган ва бир нечта илмий мақолаларни нашр этишган.

Image Caption

Бу ҳақда Қозоғистон Экология вазирлигининг ёввойи табиат қўмитаси ходими Сакен Дилдаҳмет ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида шундай ёзмоқда:

“Биз Хитой каптарларини ўрганишни бошлаганимизда, улар ҳақиқатан ҳам жуда муҳим маълумотларнинг ташувчиси эканлиги маълум бўлди, аммо махфий маълумотлар эмас, балки спортга тегишли маълумотлар“.

Image Caption

Хитойда спорт каптарларни етиштириш билан махсус фермалар шуғулланади. Улардан бири Урумчида жойлашган. Бу қушлар доимий яшаш жойидан 700 км узоқ масофагача — чегара олдидаги Олма-ота ва Шарқий-Қозоғистон вилоятларига учиб келишган. Тахминларга кўра, кучли шамол туфайли қушлар асосий маршрутдан узоқлашган бўлиши мумкин.

Image Caption