Туркманистон Миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирларига берилган танбеҳ сабаби аниқланди
(last modified Sun, 26 Jan 2020 12:46:29 GMT )
Январ 26, 2020 17:46 Asia/Tashkent
  • Туркманистон Миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирларига берилган танбеҳ сабаби аниқланди

Туркманистон давлати мамлакат мудофа вазири ва миллий хавфсизлик вазирига танбеҳ бергани сабабларини эълон қилмаган, аммо Туркманистоннинг Хроника ахборот агентлиги танбеҳ сабабларини шарҳлаган.

Туркманистон президенти ва бу мамлакат қуролли кучларининг Бош қўмондони  Гурбангули Бердимуҳаммедов  мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида миллий хавфсизлик вазири Ёйилим Бердиевга танбеҳ бериб уни миллий хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод этди.

Туркманистоннинг Хроника манбалари  у  туркманистонлик фуқароларини  Афғонистондаги террорчилик гуруҳларга аъзо бўлишини олдини олишга ҳаракат қилмагани туфайли Бердиев ўз симматидан озод этилган деб таъкидлаган.

 Бу эса шу ҳолдадирки Афғонистон масъуллари  Туркманистон фуқароларини Афғонистондаги экстремистик гуруҳларга қўшилиши тўғрисида Бердиевга хабар беришган аммо у  бундай маълумотларни сохта ва нотўғри деб баҳолаган.

 Бердиев рутбаси генералдан полковник рутбасигача пасайтирилган.

Бундан ташқари  ҳарбий хизматга бормаган 228 нафар туркманистонлик ёшларга ҳарбий билет сотиб юборгани туфайли бу мамлакат мудофаа вазирига  танбиҳ берилган.