Тожикистон ва Ўзбекистон Зарафшон дарёсида ГЭС қуриш лойиҳасини муҳокама қилди
Январ 29, 2020 12:36 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ҳамкорлигида Зарафшон дарёсида ГЭС бунёд этилиши айтилади.
Спутник сайтига кўра, ушбу масала икки давлат ишчи гуруҳининг учрашувида муҳокама қилинган.
“Муҳокама мавзусининг асосий масаласи – Тожикистон Республикаси ҳудудидаги Зарафшон дарёсида Яван ГЭСини қуриш лойиҳаси бўлди. Лойиҳанинг дастлабки қиймати тахминий миқдори 282 млн. АҚШ долларини ташкил қилади”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Яван ГЭСнинг йиллик электр энергиясини ишлаб чиқариши 140 МВтга тенг бўлади.
Тожикистон делегацияси билан якуний-хулосавий учрашув бугун 29 январь куни ўтказилади. Унда икки томонлама ҳамкорликнинг келгуси режаларига доир масалалар якуний тарзда кўриб чиқилади.
Ёрлиқ