Тожикистонда "Мусулмон биродарлари" гуруҳига аъзо бўлганликда гумонланан 113 нафар ҳибсга олинган
Тожикистон Бош прокурори, бу мамлакатда Ихвон-ул-муслимин /мусулмон биродарлари/ гуруҳига аъзоликда гумонланган 113 нафарни ушлангани ҳақида хабар берди.
ИСНО тарқатган хабарга кўра, Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмон қўлга олинган шахслар орасида 20 нафардан ортиқ университет талабалари ва устозлари , шунингдек Исфара шаҳри масъулларидан бири бўлганини маълум қилди.
У ўз сўзларида Тожикистонда тақиқланан ушбу ташкилот билан ҳамкорликда бўлган икки нафар чет эл фуқоралари ҳам қўлга оланлар орасида борлигини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, янги милодий йилдан бошлаб, Тожикистонда Ихвон-ул-муслимин билан ҳамкорликда гумонланган шахсларни қўлга олиш ўз авжига етди.
Тожикистон Олий суди 2006- чи йилдан бери Ихвон-ул-муслимин гуруҳини террорчи ва экстремистик бир ташкилот деб эълон этиб мамлакатда унинг фаолиятини тақиқлаб қўйди.