Қозоғистондаги қуролли тўқнашувларнинг тафсилотлари эълон этилди
(last modified Sat, 08 Feb 2020 12:47:33 GMT )
феврал 08, 2020 17:47 Asia/Tashkent
  • Қозоғистондаги қуролли тўқнашувларнинг тафсилотлари эълон этилди

Қозоғистон ички ишлар вазири мамлакат жанубида қуролли тўқнашувлари натижасида 8 киши ҳалок бўлиб, 40 нафар жароҳат олган деб айтди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Қозоғистон ички ишлар вазири  Ерлан Тургумбоев, ўз сўзларида,  кеча Қозоғистон жанубидаги Жамбул вилоятида юз берган  ва унинг натижасида бир нечта полиция ходимлари ҳам жароҳат олган бу тўқнашувларда 70 нафар қатнашганини маълум этди.

Қирғизистон ички ишлар вазири шунингдек,  айрим кишилар ижтимоий тармоқларда турли  фильм ва тасвирларни жойлаштириши  кескинликларни  кучайтириш пайидалар деб таъкидлади.

Мазкур хабарга асосан,   Қозоғистон давлат масъулари  бу тўқнашувлар борасида ошкора тарзда эълон қилмаган бўлсада, аммо асли хитойлик мусулмонлардан бўлган -дунган қабиласи яшайдиган минтақада  тўқнашулар келиб чиққани айтилади.

Ҳодиса гувоҳларига кўра, тўқнашувлар Жамбил вилояти, Кордай тумани, Масанчи қишлоғида маҳаллий аҳоли ўртасида келиб чиққан.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Кордай туманидаги можарога ўз муносабатини билдирди.

- Жамбил вилоятининг Кордай туманида безорилик ниятида бўлган шахслар ўртасида оммавий муштлашув келиб чиқди. Фитначилар бундан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Полиция вазиятни назорат остига олди. Жамоат тартибини бузишда айбдор бўлган шахслар жавобгарликка тортилади, - деб ёзди президент

Ёрлиқ