Ашхободда очилган янги аэропорт Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди
(last modified Tue, 20 Sep 2016 13:43:48 GMT )
сентябр 20, 2016 18:43 Asia/Tashkent
  • Ашхободда 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланган янги аэропорт
    Ашхободда 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланган янги аэропорт

17 сентябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхободда 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланган янги аэропорт очилди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.

Кун. уз сайтига кўра, уч терминалга (йўловчи, VIP ва юк) эга аэропортнинг сиғими тахминан 2000 кишига мўлжалланган. У ҳар қандай турдаги самолётни қабул қила олади ва халқаро стандартларга биноан хизмат кўрсатишга қодир. Учиш-қўниш йўлакларининг узунлиги - 3 800 метр. Аэровокзал мажмуи жойлашган ҳудуднинг умумий майдони - 1 200 гектар. 

Аэропортнинг очилиш маросимида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов иштирок этди. Давлат раҳбари энг замонавий аэронавигация билан жиҳозланган янги аэропорт халқаро савдо-иқтисодий алоқалар ривожига хизмат қилишини таъкидлади. 

Асосий йўловчи терминал биносининг томида дунёнинг энг катта ҳажмдаги гилам кўринишидаги меъморчилик тасвири учун янги аэропортга Гиннеснинг рекордлар китобидан сертификат топширилди. Ушбу "гилам"нинг майдони - 705 квадрат метр.

Туркманистондаги янги аэропорт бундан аввал мамлакатдаги бир қатор диққатга сазовор иншоотларни қурган Туркиянинг "Плимекс" компанияси томонидан бунёд этилди

Ёрлиқ