Қирғизистон Ўзбекистонни энг йирик ГЭС қурилишига жалб этмоқчи
Қирғизистон энг йирик Қамбар-Ота ГЭСи қурилишини мустақил равишда бошлаш ниятида бўлиб, дастлаб республика ГЭС қурилиши учун барча керакли инфраструктурани тайёрлаб қўймоқчи эканлиги айтилади.
Спутник сайтига кўра, Чет эл инвесторлари қаторида Ўзбекистон ҳам бўлиши мумкин
хозирда техник-иқтисодий асослаш тайёрланиб, бир қатор инвесторлар ва халқаро молия институтлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Хусусан, ушбу лойиҳада Ўзбекистон ва Қозоғистон вакилларининг иштироки муҳокама қилиниши режалаштирилган.
2017 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев республика Қамбар-Ота лойиҳасини амалга оширишда иштирок этишга тайёрлигини билдирган, аммо аниқ муддатлар, шунингдек ГЭСнинг қайси босқичи хусусида гап кетмаган. Ҳозирча Ўзбекистон томонидан ушбу масала бўйича изоҳ олинмаган.
Янги станция Токтогул ГЭСига қараганда бир ярим баравар кучлироқ бўлади. CASA-1000 лойиҳасига уланган тақдирда, станциянинг харажатларини қопланиши муддати 12 йилни ташкил этади.