Бишкекда 2та портловчи қурилма зарарсизлантирилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i5080-Бишкекда_2та_портловчи_қурилма_зарарсизлантирилди
Бишкекда 2та портловчи қурилма зарарсизлантирилди
(last modified 2018-08-22T17:47:46+00:00 )
сентябр 21, 2016 17:08 Asia/Tashkent
  •  Бишкекда 2та портловчи қурилма зарарсизлантирилди

Бишкекда 2та портловчи қурилма зарарсизлантирилди

    Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакат пойтахти Бишкек шаҳри марказида 2та қўлбола бомбани зарарсизлантирди. Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот котиби Раҳат Сулаймоновга асосланиб РИА Новости хабар тарқатган. "20 сентябрь куни Маҳатма Ганди ва Биринчи май кўчалари кесишмасидаги ҳудудда иккита қўлбола бомба зарарсизлантирилди", деган у. Унинг сўзларига кўра, ўткинчи йўловчилар йўлда ётган иккита шубҳали пакет ҳақида милицияга хабар қилишган. "Портловчи қурилмалар масофадан туриб йўқ қилинди. Жабрланувчилар йўқ", дейилган хабарда.

Сулаймоновнинг сўзларига кўра, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари Бишкек аҳолисини огоҳликка чорлайди.