Туркманистонга кириш учун янги қонун кучга кирди
(last modified Wed, 18 Mar 2020 11:01:49 GMT )
март 18, 2020 16:01 Asia/Tashkent
  • Туркманистонга кириш учун янги қонун кучга кирди

Туркманистон давлати хорижий фуқароларни бу мамлакатга кириши учун янги қонунни чиқарди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча ОАВ орқали тарқатилган Туркманистон давлат қонунлари асосида, мамлакатга кирадиган ҳар бир шахс коронавирусга мубтало бўлмагани тўғрисида ҳужжатларни тақдим этиши керак.

Мазкур ҳисоботда ҳар бир мусофир карантин бўлиши учун 300 долларни ўзи тўлаши тўғри келишига ишора этилиб, Туркманистонда коронавирусни тарқалишини олдини олиш чорчубаисда  қўшни мамлакатлар билан чегараларни ёпилган аммо барча хорижий парвозлар Туркманобод аэропортига амалга оширилмоқда, зеро мамлакат карантин учун лозим шароитга эгадир деб келтирилган.

Шу ҳолда бугун Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазири Касмасбек Чолпонбоев ҳам бу мамлакатда илк марта 3 анфар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланганини эълон этди.

Унга кўра бу фуқаролар ўтган ҳафта Саудия Арабистонидан қайтган.

 Қирғизистонда 21 кунлик карантин эълон этилган.