Коронавирус сабаб Қирғизистоннинг яна бир туманида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i51059
Кеча Қирғизистонда коронавирус аниқланган Ўш вилоятининг Новқат туманида фавқулодда ҳолат режими жорий этилгани хабар қилинмоқда.
(last modified 2020-03-21T07:35:39+00:00 )
март 21, 2020 10:16 Asia/Tashkent
  • Коронавирус сабаб Қирғизистоннинг яна бир туманида  фавқулодда ҳолат режими жорий этилди

Кеча Қирғизистонда коронавирус аниқланган Ўш вилоятининг Новқат туманида фавқулодда ҳолат режими жорий этилгани хабар қилинмоқда.

Дарё сайтига кўра, «Новқат туманида фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди»,

18 март куни Қирғизистоннинг Сузоқ туманида коронавирус билан касалланиш бўйича учта ҳолат аниқланганди. Улар Умрадан қайтган Қирғизистон фуқаролари бўлган.

Аввалроқ Қирғизистонда 16 мартдан бошлаб барча мактаблар ва олий таълим муассасалари 3 ҳафтага карантинга ёпилиши ҳақида маълум этилганди. Шунингдек, Қирғизистон ҳукумати коронавирус қайд этилган давлатларга борган хорижликларнинг мамлакатга киришини  манъ қилинган.