Коронавирусга қарши кураш учун ХВЖ Қирғизистонга ёрдам берди
(last modified Mon, 30 Mar 2020 09:36:16 GMT )
март 30, 2020 14:36 Asia/Tashkent
  • Коронавирусга қарши кураш учун ХВЖ Қирғизистонга ёрдам берди

Халқаро валюта жамғармаси коронавирусга қарши кураш учун Қирғизистонга 120 миллион доллар маблағ ажратди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Халқаро валюта жамғармаси  коронавирусга қарши кураш учун Қирғизистон давлатининг сўраган 120 миллион доллар ёрдамга розилик берди.

Қирғизистон  коронавирусга қарши курашда Халқаро валюта жамғармасидан ёрдам олган илк давлатдир.

Коронавирусни тарқала бошлангани сабаб  Қирғизистоннинг Ўш ва Бишкек шаҳарлари ҳамда иккита жанубий вилоятларида фавқулодда вазият эълон этилган.

Ҳозиргача Қирғизистонда 44 нафарда  коронавирус инфекцияси аниқланган ва улардан барча яқинда Арабистондан қайтиб келгани айтилади.

 

Ёрлиқ