Тожикистонлик журналист бир йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Тожикистон судларидан бири журналист Далер Шариповни 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Кеча Тожикистон пойтахтидаги судлардан бири ёш ва таниқли журналист Далер Шариповни миллий, диний, маҳаллий адовлат қўзғашда айблаб уни бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарди.
Журнлист адвокати Абдулраҳмон Шарифов ҳам Далер Шариповвбу айбловларни рад этган бўлсада, аммо уни аппеляция судига мурожаат қилиш ниятида эмас деб изоҳлади.
32 ёшли бу жуналист январь ойининг 28 куни Душанбе шаҳридаги Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасига даъват этилганидан кейин қўлга олинганди.
30 янвраь куни Душанбе шаҳрини Исмоил Сомоний ноҳияси суди Далер Шариповни қўлга олиш муддатини яна икки ойга узайтириш ҳукмини чиқарганди.
Тожикистон Бош прокуратураси баёниясига асосан, бу журналистни 2013-2019 йилларда «экстремистик руҳдаги 200 дан ошиқ мақола ва шарҳлар» ёзганини таъкидламоқда.