Қозоғистоон президенти дастури асосида фавқулодда ҳолат режими яна узайтирилди
(last modified Mon, 27 Apr 2020 11:11:24 GMT )
апрел 27, 2020 16:11 Asia/Tashkent
  • Қозоғистоон президенти дастури асосида  фавқулодда ҳолат режими яна узайтирилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев дастури асосида мамлакатда фавқулодда ҳолат режими яна узайтирилди.

«Мамлакатда кузатилаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳамда давлат комиссияси ва экспертларнинг таклифига асосланиб, фавқулодда ҳолат режимини 11 майга қадар узайтириш тўғрисидаги қарорни имзолайдиган бўлдим», — деган Қосим-Жўмарт Тўқаев сўзларини Дарё сайти келтиради.

Таъкидланишича, 11 майга қадар коронавирус билан касалланишнинг янги тўлқини кузатилмаса, фавқулодда ҳолат режими бекор қилинади.

«Бизнинг вазифамиз — Қозоғистонда салбий сценарий содир бўлишига йўл қўймаслик. Мен учун ҳар бир юртдошимнинг ҳаётидан ҳам муҳимроқ нарса йўқ. Шу билан бирга, фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси вирус тарқалишига оид вазият назорат остида бўлган вилоят ва шаҳарларда карантин режимини енгиллаштиришга тайёр», — дейди Қозоғистон президенти.

Ҳозиргача Қозоғистонда 2 минг 780 киши коронавиурсга мубтало бўлиб, улардан 25 нафари вафот этган.