Коронавирус Тожикистонга ҳам кириб келгани расман тасдиқланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i51957-Коронавирус_Тожикистонга_ҳам_кириб_келгани_расман_тасдиқланди
Тожикистонда 15 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинмоқда.
(last modified 2020-05-01T04:29:23+00:00 )
апрел 30, 2020 10:54 Asia/Tashkent
  • Коронавирус Тожикистонга ҳам кириб келгани расман тасдиқланди

Тожикистонда 15 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинмоқда.

Азия плюс сайти Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига таяниб, ҳозиргача 15 нафар тожикистонликларни коронавирусга чалинганини эълон этди.

Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигида ўтказилган коронавирусга қарши кураш бўйича масхус комиссиянинг фавқуллода йиғилишида бу ҳақда маълум этилди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, коронавирус юқтириб олгаларнинг 10 нафари Суғд вилояти ва 5 нафари Душанбе шаҳрида қайд этилган.