Туркманистонда ҳарбий парад ўтказилади
Туркманистон давлати 9 май куни Совет Иттифоқини фашистик Германия устидан қозонган ғалабасининг 75 -чи йиллиги муносабатида ҳарбий парад ўтказиши ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Туркманистон давлат телевиденияси, бу мамлакат қуроли кучларини Совет Иттифоқининг фашистик Германия устидан қозонган ғалабасининг 75- чи йиллиги муносабатида ҳарбий парад ўтказилади деб эълон этди.
Бу эса шу ҳолдадирки, Россия коронавирус сабаб, ҳар йили Москванинг Қизил майдонида ўтказиладиган 9 -чи май куни муносабатидаги парадни бошқа вақтга қолдирган.
Туркманистон давлати мамлакатида коронавирус пайдо бўлганини расман тасидқлагани йўқ.
Белорусия ҳам Туркманистондан кейин 9 -чи май куни фашистик Германия устидан қозонган ғалабанинг 75 -чи йиллиги муносабатида ҳарбий парад ўктазмоқчи бўлганини эълон қилган иккинчи давлатдир.