Қозоғистонда фавқулодда вазият босқичмабосқич бекор қилинмоқда
Қозоғистонда 45 кун олдин жорий этилган фавқулодда вазият кечадан бошлаб аста -секин бекор этилиб айрим ишлар ва фаолиятларни босқичмабосқич очиш жараёни бошланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Қозоғистоннинг коронавирусга қарши кураш штаби дастури асосида кечадан бошлаб айрим фаолиятлар жумладан, стомотологлар, сартарошхоналар, уй-жой агентликлари, гулфурушлар,нотариал идоралар ўз фаолиятини бошлайдилар, аммо мижозлар олдиндан мурожаат қилиб кўп навбатдан туришдан воз кечишлари лозим.
Бироқ карантин билан боғлиқ чоралар яна бир ҳафта учун сақланиб қолади.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан, ҳозиргача бу мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони 3 минг 964 кишига етган ва улардан 27 нафари вафот этган.