Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири ишдан олинди.
(last modified Wed, 06 May 2020 06:14:24 GMT )
май 06, 2020 11:14 Asia/Tashkent
  • Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири ишдан  олинди.

Коронавирус тарқала бошлангани билан Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Насим Олимзода лавозимидан озод этилиб унинг ўрнида, «Истиқлол» клиникаси директори Жамолиддин Абдуллазода тайинлаган.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон дастури асосида Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазири Насим Олимзода Хўжа ўз лавозимидан озод этилган.

Тожикистонда яна 63 кишида вирус аниқланган ва жами зарарланиш ҳолатлари сони 293тага етди.

Шунингдек, ўтган бир кун давомида яна икки киши коронавирусдан вафот этди ва жами ўлим ҳолатлари сони бештага етди.

4 май куни Тожикистонда биратўла 102 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилганди.

Бундан ташқари Тожикистон Социал-демократик ва Демократик партиялари етакчилари коронавирусга гирифтор бўлган.

Тожикистон Демократик партияси етакчиси Саиджафар Усмонзода ва Социал-демократик партияси раиси Раҳматилло Зойиров коронавиурс юқтириб олганини ОАВ орқали абар қилишган.