Тожик-қирғиз чегарасида яна можаро. Ҳар икки томондан жароҳатланганлар болр!
Кеча қирғиз-тожик чегарасида можаро юз берганида,
Қирғизистон ва Тожикистон чегара олди туманларида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида Баткен вилоятининг Чек участка жойи 50 сотих ердан фойдаланиш масаласида можаро келиб чиқди.
“Бу участка рўйхатдан ўтказилмаган, бироқ аслида қирғиз томондан фойдаланилган. Қирғизистон ва Тожикистон ҳар иккила томондан 30-40 фуқаро бир-бирига тош отишни бошлаган. Ҳодиса вақтида ов қуролидан ўқ узиш овози эшитилди. Можаро авж олишининг олдини олиш учун Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари бир неча марта ҳавога қарата огоҳлантирув ўқларини отдилар”, - дейилган хабарда.
Тожикистондаги манба маълум қилишича, қирғиз томондан ов милтиғидан ўқ отилган.
Исфара шаҳри матбуот котиби Иқбол Тешаевнинг сўзларига кўра, икки тожикистонлик яраланди
Шунингдек Интерфакс ҳам тожик чегарачилари можаро вақтида Калашников автоматлари, РПГ (танкка қарши қўл гранатомёти) қўллашган. Уч қирғиз чегарачиси, жумладан маҳаллий чегара заставаси бошлиғи яраланганини келтирган.