Тожикистон Ўзбекистонга электр- энергия экспортини қайта бошлади
(last modified Sat, 09 May 2020 06:18:44 GMT )
май 09, 2020 11:18 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ўзбекистонга электр- энергия экспортини қайта бошлади

Тожикистон Энергетика вазирлиги Ўзбекистонга электр- энергия экспортини қайта бошлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон энергетика вазирликнинг кечанги хабарига келтирилишича, айни пайтда  экспорт амалиёти иккита 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилади, аммо келажакда эҳтиёж ортадиган давр учун экспорт ҳажмларини 500 кВли тармоқлар орқали кўпайтирилиди.

Олдинги келишувга биноан,  Тожикистон томони фақат апрель ойидан октябри ойига қадар  қўшимча электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт этади.

Ўтган йили Тожикистон   ҳар бир киловати 2 сент ва жами 28,5 миллион доллар маблағида 1,425 миллиард киловатт қўшимча  электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ўтган йилнинг декабрида  ички эҳтиёжларини қоплаш мақсадида Ўзбекистон электр- энергия экспортини вақтинчалик тўхтатганди.

 

 

Ёрлиқ