Қирғизистонда референдум ўтказиш бўйича қонун ратификация қилинди
Пайшанба куни Қирғизистон парламенти 120 нафардан 98 нафар мувофиқ овозлар билан бу мамлакатда референдум ўтказиш қонунини ратификация қилди.
Мазкур қонунда референдумга тарафдор ва қарши бўлган томонлар учун айрим чекловлар жорий этилиб, овоз бериш, референдум маҳалли, фуқаролар овозларини тўплаш ва лозим натижаларини кўриб чиқиш борасидаги айрим жиҳатлар ҳам назарга тутилган.
Тинчлик ва уруш масалалари, президентни муддатдан илгари ўз лавозимидан четлашитириш, муддатдан илгари президентлик сайловлар ўтказиш, парламент сайловларни ўтказалиши ва ё бундай сайловлар санасини ўзгартириш, орқага қолдириш ва ё муддатдан илгари ўтказиш, солиқ масаласида ўзгартиришлар ва ё уни бекор қилиш, шунингдек тарифалар, озод этиш, чегараларни ўзгартириш, ҳарбий ва фавқулодда ҳолатлар вазияти, мамлакат бюджетини ратификация қилиш ва ўзгартириш, конституция асосида қамалганларни авф этиш мавзулари ҳам Қирғизистонда ўтказиладиган референдумда овозга қўйилган бошқа масалалар сирасидандир.
Бир неча олдин ҳам бош вазир лавозимини кучайтириш ва айрим кичик ўзгартиришлар мақсадида ўтказилганлиги айтилган Қирғизистон конституциясини ўзгартириш референдуми ҳам бу мамлакат президенти Алмазбек Атумбоев ва Қирғизистон парламенти вакилларидан айримлари хусусан Социал демократик партияси томонидан таклиф этилди.
Ушбу таклифга қарши чиққан Қирғизистоннинг таниқли шахсиялатлари сони кам эмасди. Улар жумласидан Умарбек Тақибоевнинг қарши чиққанига ишора қилиш мумкин.
Шу сабабдан айрим кузатувчилар ва экспертлар бундан кейин Тақибоев мамлакат парламентида оппозиция раҳбари ва Қирғизистон сиёсий арсасида мухолифат фигураси ролини ўз зиммасига олиши мумкин деб хулоса чиқаришмоқда.
Ҳақиқат эса шудирки, Қирғизистон ўтган йиллар ичида, турли ва кўп референдумларга шоҳид бўлди. Ҳатто бир пайтлар Қирғизистоннинг Манас авиабазасидан АҚШ ҳарбий кучларини чиқариш учун референдум ўтказилиши кутилганди.
Шу нуқтаи назардан Қирғизистон республикасининг ижтимоий ва сиёсий вазиятига эътибор бериб, уни Марказий Осиёдаги референдумлар мамлакати десак хато бўмаса керак.
Аммо бу референдумларнинг нозик нуқтасини бу мамлакат ҳукумат системасида киритилган ўзгартиришлар ва президендлик системасидан парламент тузумига ўтказилиши эканлиги айтилади.
Ушбу референдум ва бошқа ўзгартиришлар ўз навбатида тарафдорлари ва мухолифларига эга эди. Ниҳоят Қирғизистонда ислоҳотлар ва ўзгартиришларни амалга ошириш масаласи ҳукумат тузумини ўзгаритиришга тарафдор шахслар фойдаси ва ғалабаси билан якунланди.
Ушбу референдум 2010 чи йили ва Қирғизистонда юз берган этник низолар ва бу низоларда бу мамлакатда яшайдиган ўзбекларга нисбатан ўтказилган босимлар вазиятида муваққат давлатни иш устига келган замонида ўтказилганди.
Қирғизистонда ҳукумат системасини ўзгартиришдан асосий мақсад ҳам президент зиммасидан қудратни чиқариш ва уни қонунчилик тузуми ва парламент сайловларда ғалаба қозонадиган партия раҳбари зиммасига топшириш эди.
Ушбу ўзгартиришлар натижаси ҳам президентнинг судий дахлсизлигини ҳамда президент аҳли оиласи учун бўлган махсус имтиёзларни бекор этилишига сабаб бўлди.
Эндиликда ҳам кўзда тутилган ўзгартиришлар ва ислоҳотлар асосида, президент масъулияти ва ваколатини чекланиши унинг муқобилада бу мамлакат бош вазири вазифалари ва ваколатини оширилиши кутилмоқда.
Ҳатто худди Алмазбек Атумбоев ҳам бу ислоҳотларга розилиги эълон қилиши билан бу масала диктаторлар ва мустабид сиёсатчиларни пайдо бўлиши ва қудратни қўлга олишлари йўлига жиддий монеа яратади деб таъкидлади.
У шунингдек ҳозирги конституциянинг пассив жиҳати ва камчилигини президент шахси томонидан конституциясига ўзгартиришлар киритилиши ва парламентни тарқатиб юбориш ўзанини муҳаё этилганлигида эканлигини қўшимча қилди.
2010 чи йили ўтказилган референдум парламент сайловларини ўтказилиши ва доимий давлатни ташкиллаштирилишига замин яратган бўлсада аммо қонундаги ушбу ўзгартиришлар Қирғизистоннинг сиёсий ва ижтимоий баланд пастликларга сабаб бўлди.
Коалицион давлатларни ташкил этилиши ва уларни барҳам топиши ҳам бу натижаларнинг бир қисми эканлигини айтилади.
Аммо референдум ва ислоҳотлар ўтказилиши билан Қирғизистондаги парламент ҳукумати нафақат кучайган балки унинг субот ва изчилиги кафотлатланиб сўнгги камчиликларини ҳам бартараф этилишига умидлар кўпайиб борган.
Программа тузишдаги барча чекловлар ва бу мамлакатнинг молиявий ва умумий барча камчиликлари билан бир пайтда, қирғиз халқини иқтисодий фаровонлик ва ижтимоий шароитни яхшилантиришлари учун давлат масъулларига нисбаттан умидларини кўпайтирган.