Тожикистон Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
(last modified Wed, 20 May 2020 10:48:05 GMT )
май 20, 2020 15:48 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Тожикистон ҳукумати Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши натижасида зарар кўрганларга инсонпарварлик ёрдами юборди.

Суғд вилояти раиси мутбуот котибининг Sputnikга  маълум қилишича, 51 та вагондан иборат инсонпарварлик ёрдамини цемент, шифер ва бошқа зарурий қурилиш маҳсулотлари ташкил қилади.

Ушбу ёрдам Сардоба сув омбори ўпирилиши оқибатларини бартараф этиш учун юборилаётгани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босган эди. Натижада Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 2 минг 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган эди. Шунингдек, 1 минг 781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган. Ҳозирда тошқин оқибатларини бартараф этишга қаратилган ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

 

Ёрлиқ