Россия давлати, Қирғизистондаги ҳарбий база ҳудудига эгалик қилмаслигини таъкидлади
Қирғизистондаги Россия элчихонаси, интернетда Россиянинг Қирғизистондаги Кант шаҳрида жойлашган ҳарбий базаси хусусидаги хабарларни расман рад этди.
Қирғизистондаги Россия элчихонаси, Кант шаҳрида жойлашган Россия ҳарбий базасини ҳудудини Москва давлатига топширилиши ноқонунийдир ва бу ҳатти -ҳаракатлар оммавий афкорни чалғитиш мақсадида тарқатилмоқда деб таъкидлади.
Хабарда Қирғизистон ва Россияни бу ҳарбий базани бошқариш заминасидаги иккитомонлама келишувларда ислоҳотлар ўтказишни истаётганига ишора этилиб, Қирғизистонда рус ҳарбийлари фаолиятини тугагани ортидан иккитомонлама келишувлар асосида Россиянинг қуролли кучлари бу мамалакатни тарк этишади деб қўшимча қилинган.
Шанба куни Қирғизистон ОАВ-ида мамлакатдаги айрим ҳудудларини Россияга ўтаётгани тўғрисидаги хабарлар тарқатилгани ортидан бу изҳорот тарқатилган. Аммо бундай хабарлар Қирғизистонда фуқаролар эътирозига сабаб бўлган.
Қирғизистондаги Россиянинг Кант базаси, минтақа хавфсизлигини таъминлаш мақсадидаги КХШТнинг бўлинмаларидан бири ҳисобланади.