Қирғизистонда мазҳабий маконлар очилади
(last modified Fri, 05 Jun 2020 10:50:23 GMT )
июн 05, 2020 15:50 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда мазҳабий маконлар очилади

Қирғизистоннинг коронавирус эпидемиясини олдини олиш штаби келаси ҳафтада ушбу мамлакатнинг мазҳабий маконлари ўз фаолиятини бошлашидан хабар берди.

Қирғизистоннинг коронавирус эпидемиясини олдини олиш штаби пайшанба куни 8 июн ойида масжид, черков ва бошқа мазҳабий маконлар учун қуйилган чекловлар бекор қилинади,-деб эълон қилди. 

Қирғизистоннинг коронавирус эпидемиясини олдини олиш штаби бу қарор Қирғизистон мусулмонлар идораси ва бошқа диний ташкилотлар билан келишилган ҳолда қабул қилинганини баён этиш зимнида, диний ташкилотларнинг вакиллари соғлиқни сақлаш усулларини риоят этиш, жумладан ниқоб тақиш, тана ҳароратини ўлчаш ва ижтимоий масофани сақлашни назорат қилишлари керак, -деб қўшича қилди.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони ҳозиргача 1 мингу 871 нафарга етган улардан 1 мингу 265 нафари тузалиб 20 киши эса вафот этган. 

Ёрлиқ