Қозоғистон парламенти спикери ҳам коронавирусга мубтало бўлди
Қозоғистон парламенти спикери- Нурлан Нигматулинда коронавиурс инфекцияси аниқланди.
Тасдиқланган протоколга риоя қилган ҳолда Қозоғистон парламенти спикери Нурлан Нигматулин ўзини ўзи изоляция қилиш тўғрисида қарор қабул қилган, аммо масофадан туриб фаолиятини давом эттирмоқда.
9 ва 11 июнь кунлари қуйи палатанинг раиси коронавирусга мубтало бўлган соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановни қабул қилганди.
Кўп эҳтимоллар билан у ушбу учрашув чоғида коронавиурс юқтириб олган.
Эслатиб ўтамиз Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирида коронавирус аниқлангани ортидан у билан мулоқотда бўлганлар жумлалан мамлакат бош вазири Асқар Мамин ҳам карантинга олинган.
Уларнинг илк ташхисида коронавирус инфепкцияси аниқланмаганди.